Шерзод Қосимов "Андижон" иштирокидаги ўйинни БЕШИНЧИ маротаба бошқаради

Narzulla Saydullayev
13 ноя 2018
Бугун водийда ҳал қилувчи баҳс. "Андижон" ва "Истиқлол" жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган учрашув Суперлига масаласини ҳал қилиши мумкин.

ПФЛ томонидан учрашув бош ҳаками этиб тайинланган Шерзод Қосимов, бундан аввал 4 маротаба "бургутлар" иштирокидаги учрашувни бошқаган эди. Бунга қадар ФИФА рефериси "Норин" (4:1), "Сурхон" (1:1), "Шўртан" (3:0) ва "Динамо" (1:0) жамоаларига қарши ўйинларда ҳакамлик қилган.

Андижон – Истиқлол (14:30)
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Мўмин Мажидов, Расул Фозилов.
Назоратчи: Игор Нехочин.
Комиссар: Ойбек Юнусов.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia