ФИФА ҳаками Шерзод Қосимов 3 йилга футболдан четлатилди

Narzulla Saydullayev
19 янв 2021
Футбол соҳасида коррупсион ҳолатларга чек қўйиш бўйича кенг кўламли ишлар давом эттирилмоқда.

ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси Ўзбекистон Суперлига ва Про Лига учрашувларида коррупсион ҳолатлар, яъни бир қатор футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашган футбол ҳакамларини аниқлаш бўйича сай-ҳаракатларни давом эттирмоқда.

ЎФА Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилишида ФИФА ва ОФК ҳаками Ш.Қосимов бўйича аниқланган ҳолатлар кўриб чиқилди.

Қўмита томонидан Ш.Қосимов ЎФА интизом кодексининг 5.44. бандига асосан бир қатор футбол учрашувларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашгани учун 3 (уч) йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштириш хусусидаги қарор қабул қилинди.

Мазкур қарор ЎФА томонидан расмий тарзда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz