

Терма жамоа ҳимоячиси Шерзод Насруллаев катта эҳтимол билан Қатарга қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборади.
"Ўзимни ҳолатимни биламан ва тузалмайман деб ўйлайман", — деди қанот ҳимоячи сайтимиз билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Таиландга қарши ўйинни захира ўриндиғидан кузатган "Насаф" ўйинчиси гуруҳ босқич 2-тур доирасидаги Ҳиндистонга қарши ўйиннинг танаффусида жароҳат сабаб алмаштирилган эди.



