UZ

Сўнгги янгиликлар

14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  0 14:25Суперлига. Плей-офф: "Арал" "Бухоро" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  12 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  4 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  14 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  3 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3

Шерзод Ҳакимов: “Ғалабалар вақти келди” Янгиликлар

Шерзод Ҳакимов: “Ғалабалар вақти келди”

“Нефтчи” жамоасининг Ўзбекистон Кубогида муваффақиятли одимлашида жамоа сардори Шерзод Ҳакимов томонидан киритилган голлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Айнан “Навбаҳор” тўсиғидан ўтиш жараёнида Шерзоднинг Фарғона ва Наманганда урган голлари икки ўйин натижасига кўра чорак финал чиптасини “Нефтчи”га тақдим этди. Айни пайтда “Динамо” жамоасига қарши беллашувга ҳозирлик кўраётган Шерзод Ҳакимов “Нефтчи” расмий сайти учун интервью бериб ўтди.

– Жамоамиз янги бош мураббий Вадим Абрамов қўл остида кейинги ўйинга жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Вадим Карленовични қандай савиядаги мураббий эканлигини барча яхши билади. Ушбу мутахассис билан юқори натижалар сари олға бормоқчимиз. Бу борада мухлисларнинг далдаси муҳим аҳамият касб этади.  Кубок доирасида кейинги босқичга чиқдик ва бу борадаги имкониятларимиз ёмон эмас. Насиб қилса, нафақат чемпионат, балки кубок ўйинларида ҳам яхши натижалар қайд этишни ният қилганмиз. Мен ҳар бир ўйинда рақиб дарвозасини ишғол этиш учун майдонга чиқаман. Бу менинг вазифам. “Динамо”га қарши ўйин яқинлашмоқда. Ушбу рақобатда бизни фақат муваффақият қониқтиради.  Бу орқали “Нефтчи”нинг жонкуяр мухлисларини хурсанд этишни истаймиз. Ғалабалар вақти келди, – деди Ҳакимов.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика