Шерзод Эсанов: "Андижон"да ҳар томонлама ўсишга эришдим"
13 июл 2023 14:30
Янгиликлар
Шерзод Эсанов: "Андижон"да ҳар томонлама ўсишга эришдим"
"Фаолиятимда катта футболга қадам қўйишни "Андижон"дан бошладим. Ўйлайманки, бу ердаги бир ярим йиллик мавсум мен учун ҳар томонлама яхши бўлди.
"Андижон"даги атмосфера ажойиб эди ва у ердаги ҳамма нарса менга ёқди, худди ўзим ўйлагандек. Шу фурсатдан фойдаланиб, "Андижон" клуби раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари, ошпазлари, жамоа ходимлари ҳаммага катта раҳмат айтмоқчиман.
Режамда кетиш йўқ эди. "Андижон"га анча ўрганиб қолгандим. Лекин менга таклиф бўлди ва бу ҳақда уйдагилар билан маслаҳатлашдим, ўрганиб чиққанимиздан сўнг бу чақирувга рози бўлдим. Барибир қачондир шундай бўлиши керак эди. Бироқ яна қайтараман: "Андижон"га анча ўрганиб қолгандим ва бу ўзим ёқтирган жамоа эди. Мухлислари эса жуда ажойиб. Бу ердаги бир ярим йиллик фаолиятим жуда яхши ўтди, ҳар томонлама ўсишга эришдим. Тажриба орттиришга эришдим. Мураббийлардан, катта футболчилардан кўп нарса ўргандим. Хуллас, "Андижон"даги фаолиятим зўр ўтди. Ҳаммаси учун раҳмат айтмоқчиман. Иккинчи давра жамоага омад тилаб қоламан", – деди футболчи.
20 ёшли Эсанов "Андижон" таркибида 5 та ўйин ўтказди.
Фикрлар