UZ

Сўнгги янгиликлар

01:49Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди  2 23:48"Аталанта" — "Интер". Таркиблар маълум  3 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  5 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  7 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  2 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  2 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2

Шерзод Эсанов “Андижон” мухлислари билан хайрлашди Янгиликлар

Шерзод Эсанов “Андижон” мухлислари билан хайрлашди

“Андижон” собиқ футболчи Шерзод Эсанов Россиянинг “Акрон” жамоасига кўчиб ўтганидан мухлисларга хайрлашув сўзларини ёзди.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ярим ҳимоячиси клуб мухлисларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

“Қадрли “Андижон” мухлислари!

Мен ҳаётимдаги бу муҳим лаҳзаларни ҳеч қачон унутмайман. Ҳурматли андижонликлар ва жамоа мухлислари, ҳар бир ўйинда тинимсиз қўллаб-қувватлаб борганингиз учун сизларга чин дилдан раҳмат айтаман.

Майдондаги ҳар бир дақиқамда сизнинг қўлловингизни ҳис этиб, роҳатланиб ҳаракат қилдим. Шубҳасиз, сизлар Ўзбекистондаги энг яхши мухлисларсизлар!

Мураббийлар штаби, жамоадошларим, тиббиёт ходимлари, маъмурлар ва барча ходимларга ташаккуримни билдираман.

Янги саргузаштларни бошдан кечириш пайти келди. “Андижон”га эса янги марраларни забт этишини тилайман. Улар сизнинг ишончингизни оқлашига ишонаман!”, деди Эсанов.

Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли футболчи фаолиятини Россиянинг "Акрон" жамоасида давом эттиради. Мавсумнинг биринчи қисмида у Ўзбекистон чемпионати ва кубогида ҳаммаси бўлиб 15 та беллашувда иштирок этиб, 2 та гол муаллифига айланди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика