UZ

Сўнгги янгиликлар

21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  18 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  4 20:25"Барселона" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  9 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  3 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  9 19:34"Ньюкасл" — "Арсенал". Таркиблар маълум  8 19:30"Сабаҳ" — "Сумқайит". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  8 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  17 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  18

Асрор Алиқулов: "Андижон" майдонида қисқа паслар билан ўйнаш қийин" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Андижон" майдонида қисқа паслар билан ўйнаш қийин"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Андижон" - "Шўртан" (2:1) учрашувидан сўнг ғузорликлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрлари билан ўртоқлашди.





"Аввало мухлисларни бугунги байрам ва ғалаба табриклайман. Учрашувга тўхталадиган бўлсам, тайёргарлик жараёнида рақибнинг кучли томонларини ҳисобга олгандик. Буни барча билади. Кўпчиликка сир эмасди. Стадандарт вазиятларда бўйдор футболчилари хавфли. Якка курашларда уларга етарлича қаршилик кўрсата олмадик. Биринчи бўлимда ўйинни яхши бошладик. Аммо бу кўпга чўзилмади. Ўйинни назоартини рақибга топширилди. Айрим футболчиларим кўрсатмаларни тўғри бажара олмади. Қайсидир маънода қўрқоқлик қилдик, десам ҳам бўлади. Босимга чидай олишмади. Иккинчи бўлимда яхши ўйин кўрсатишди. Аммо якунда барибир рақиб стандарт вазиятдан гол уриб кетди",- дейди Асрор Алиқулов.

- "Андижон" бугун 2та голни ҳам стандарт вазиятдан уриб кетди. Бунга қандай изоҳ бера оласиз?

- Иккинчи қаватда ўйнай оладиган футболчиларнинг барчасини майдонга туширдик. Тан олиш керак, ҳаммаси ҳам юқорида ўйнай олмайди. Рақибнинг бу борада устунлиги сезилиб турди. 

- "Шўртан" бир неча йилдан бери Про лигада ўйнаб келмоқда. Жамоанинг Суперлигага чиқиш мақсади йўқми?

- Охирги икки йилда трансфер таъқиқи остида ишладик. Клуб ўтган йили ўз олдидаги қарздорликларни тўлаб берди. Янги хомий аввалги раҳбариятнинг қарзларини қоплади. Бу йилдан янги футболчиларни олишни бошладик.

-  "Шўртан" сўнгги 15 дақиқада рақиб жарима майдончаси ичида ҳаракат қилди. Буни биринчи бўлимда амалга оширишни имкони бўлмадими?

-  Биринчи бўлимда ҳам ҳаракат қилдик. Ҳужумларимизни кенглик орқали амалга оширишга уриндик. Футболчиларимизга тажрибасизлик панд беряпти. Боз устига бу майдон "Андижон" услубига мосдир. Қисқа паслар орқали ўйин кўрсатиш қийин. 

- "Андижон" сиз кутган ўйинни кўрсатдими?

- Қайсидир вазиятларда биз имконият бердик. Биринчи бўлимда "Андижон" истаганини қилди. Кўп ҳолатларда иккинчи қаватда тўпни ололмадик. Агар тўпни олиб қўйганимизда ҳужум қилиш имкони бўларди. 

- Ҳакам ўйинга етарлича вақт қўшдими?

- Учрашув бош ҳаками футболчини ётган ҳолатини ҳисобга олмади. Жиддий жароҳатдек кўрингани йўқ. Сизнингча ҳакам буни ҳисобга олдими?

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика