Шерзод Аъзамов "Навбаҳор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади
10 июн 2016 22:55
Янгиликлар
Шерзод Аъзамов "Навбаҳор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади
Қаршининг "Насаф" жамоаси ҳимоячиси Шерзод Аъзамов эртага "Навбаҳор" билан бўладиган ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Ўзбекистон терма жамоасининг Канадага қарши ўртоқлик учрашувида оёғидан кичик жароҳат олган Аъзамов "аждарлар" билан Наманганга йўл олмаган.
Шерзод Аъзамовнинг жароҳати жиддий эмас. Аммо футболчи "Навбаҳор"га қарши беллашувга қадар тиклана олмагани боис ўйинда иштирок этолмайди.
Эслатиб ўтамиз, Шерзод Аъзамов Канадага қарши ўртоқлик учрашувида иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқалариданоқ Егор Кримец ўрнига ҳаракат қилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар