Шервуд: "Манчестер Сити" қишда МЮдан Кэррикни харид қилса керак"

Aslanov Jasurbek
22 окт 2016
"Астон Вилла" собиқ бош мураббийи Тим Шервуднинг фикрича, "Манчестер Сити" қишда "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Майкл Кэррикни сотиб олади.

"Агар "Сити"га бир тегиш билан ўйнайдиган футболчи керак бўлса Кэррикни харид қилишсин. Майкл тўп билан кўп ўралашмайди, у шунчаки тезроқ яхши узатма беришга интилади. Кэррик - тўпга эгалик қилишни истайдиган АПЛнинг ҳар бир клуби учун биринчи вариант.

"Сити"да Фернандо ва Фернандиньо бор - улар яхши футболчилар, аммо бу ўйинчилар Кэррикдек ўйнай олмайди.

Пеп Гвардиоланинг "Барселона"сида Серхио Бускетс бор эди, "Бавария"да эса бу иш билан Хаби Алонсо шуғулланган. Кэррик - худди шундай футболчи. Агар у MLSга ўтмаса, "Сити" уни харид қилса керак" - дейди Шервуд.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ITV