UZ

Сўнгги янгиликлар

22:44ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  8 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  3 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  4 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  3 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  6 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  55 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  3 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  3

"Шердор" "Шўртан" меҳмони бўлади Янгиликлар

"Шердор" "Шўртан" меҳмони бўлади

Теглар :  ШўртанШердор
Хабарингиз бор, бу йилдан эътиборан Ўзбекистон футбол Лигаларининг номланишида сезиларли равишда ўзгаришлар юз берди.

Жумладан энг юқори ва биринчи ўринда бу - Суперлига мусобақаси туради. Ундан кейин ПРО-Лига ўйинлари жой олган. Ўтган мавсумда ПРО-Лига “В” (шарқ ва ғарб гуруҳларга бўлинган) деб юритилган турнирга расман Биринчи Лига атамаси берилди. 

Суперлигадан ўрин олган 14 жамоанинг номи деярли ҳаммага бирдек маълум. Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси томонидан яқинда ПРО-Лига иштирокчилари ҳам маълум қилинди. Булар - “Динамо” (Самарқанд),  “Истиқлол” (Фарғона), “Оқ тепа” (Тошкент), “Нефтчи” (Фарғона), “Шўртан” (Ғузор), “Хоразм” (Урганч), “Турон” (Яйпан) ва “Зомин” (Зомин).  Кўриб турганингиздек, Суперлигадан кейинги поғонада турувчи ПРО-Лигада “Шердор” жамоаси йўқ. Ўз-ўзидан маълум бўляптики, катта эҳтимол билан бу йил “Шердор” жамоаси Биринчи лигада қатнашади.  

27 февраль куни “Шўртан” билан синов-назорат учрашувини ўтказиш учун  Ғузорга биринчи Лига вакили - “Шердор” ташриф буюради. 

Мазкур учрашув Ғузордаги “Марказий” стадионда соат 14:00 да бошланади. 

Барча футбол мухлисларини ушбу ўйинни томоша қилишга таклиф этамиз.

“Шўртан” матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика