"Шердор" футболчиларининг "Ёзёвон" билан ўйиндан олдинги фикрлари
11 июн 2018 16:30
Янгиликлар
"Шердор" футболчиларининг "Ёзёвон" билан ўйиндан олдинги фикрлари
Мазкур учрашувдан олдин “Шердор” футболчилари ўз фикрларини билдириб ўтди.
Ғолибжон Сарибоев: − Ёзёвонда бўлиб ўтган ўйинда жамоамиз аламли мағлубиятга учраган эди. “Ёзёвон”дан учралган мағлубият шунчаки тасодиф эканлигини бугунги ўйинда исботлашга ҳаракат қиламиз.
− Эртанги ўйинда “Шердор”ни асосий қуроли ким?
− Ким билсин, балки ҳужимчимиз Фахриддин Алимовдир?! Бу борада мен бирор нима дея олмайман.
− Жамоа сўнгги ўйинларда ижобий натижаларни қайд этмоқда. Бугун ҳам қизиқарли баҳснинг гувоҳи бўламизми?
− Буни олдиндан айтиб бўлмайди. Рақибимиз ҳам оддий жамоа эмас. Ҳаракатда баракат. Жамоамиз билан биргаликда ҳаракат қилсак албатта ижобий натижага эришамиз.
Отабек Ҳамрақулов: − Бугунги ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз муҳим 3 очкони қўлга киритиш.
− Жамоанинг сўнги ўйинлардаги ғалабали сериясига нима сабаб бўляпти деб ўйлайсиз?
− Энг аввало жамоамиздаги шижоат, футболчиларнинг ғалабага бўлган чанқоқлилиги. Боиси, жамоамиз асосан ёшлардан иборат. Уларнинг ҳам мақсади Супер лига жамоаларида тўп суриш. Шу боис ҳам улар ҳар бир ўйинда ўзининг бор иқтидорини кўрсатишга, мураббийлар эътиборига тушишга ҳаракат қилади. Ғалабаларимизнинг яна бир жиҳати бу – мураббий фактори.
Бекзод Рўзматов: − Айнан “Ёзёвон” жамоасига қарши ўйинда майдондан четлатилган эдим. Боз устига жамоамиз ўша ўйинда мағлубиятга ҳам учраган эди. Шу боис ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учраганимиз учун қайсидир маънода аламимиз бор. Бугун жамоадошларим билан биргаликда бор имкониятимизни ишга солиб ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Жамоанинг кайфияти аъло. Ўйинга юз фоиз тайёрмиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар