

Баҳснинг 28-дақиқасида рефери "тулкилар" дарвозаси томон пенальти белгилади, аммо Шекспирнинг фикрича, қоидабузарлик жарима майдончаси ташқарисида бўлган.
"Бу муҳим қарор эди. Мен ҳакамга у адашганини айтдим. Биз Чемпионлар лигасининг чорак финали ҳақида гапиряпмиз. Унинг қарори бизга жуда қимматга тушиши мумкин.
У ерда пенальти йўқ эди, жарима зарбаси бўлганди. Ҳакамнинг қароридан хафсаламиз пир бўлди. Тўғри, уларнинг иши оғир, аммо муҳим вазиятларда тўғри қарор қабул қилишларини истаймиз.
Ўйиндан сўнг ҳакамдан қоидабузарлик ҳақида сўрадим, у фол чизиқ устида бўлганини, аммо такрорий лавҳада қоидабузарлик жарима майдончаси ташқарисида амалга оширилганини айтди" - дейди Шекспир.



