"Шеффилд Уэнсдей" Чемпионшипда мавсумни 0 очко билан якунлади

Sherzod Nurmatov
5 май 2026, 19:20
"Шеффилд Уэнсдей" Англия чемпионатида 2025/26 йилги мавсумни очкосиз тугатди.

Англия футбол ассоциацияси (FA) клубни молиявий мажбуриятлар билан боғлиқ лига қоидаларини бир неча бор бузгани учун 18 очко жаримага тортди.

"Шеффилд" жамоаси 2 та ўйинда ғалаба қозонди ва 46 ўйиндан 12 тасида дуранг ўйнаб, умумий 18 очко тўплади. Натижада, улар мавсумни 0 очко билан якунлади ва Чемпионшипдан тушиб кетди.

"Шеффилд Уэнсдей" ўз тарихида 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритган. Жамоа 2000 йилда АПЛдан тушиб кетган ва ўшандан бери олий дивизионга қайтмади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: