Ўзбекистон U-20 терма жамоаси CAFA мусобақасида қатнашади

Sherzod Nurmatov
4 май 2026, 12:05
Жорий йилнинг 10-20 май кунлари Тожикистонда CAFA U-20 Championship турнири ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу турнирда Жамолиддин Раҳматуллаев бошқарувидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Мусобақада CAFA’га аъзо давлатлар жамоалари ягона давра тизимида ўзаро куч синашади. Турнир давомида 10 та қизиқарли ва муросасиз учрашувлар ўтказилиб, барча жамоалар ғолиблик учун кураш олиб боради.

2.jpg


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: