

“Арсенал” футболчининг агентлари билан трансфер борасида боғланган. Аммо Украина томони 50 млн евродан камига футболчисини қўйиб юбормоқчи эмаслигини билдирган. У ёзги ойнадаёқ “тўпчилар” сафига бориб қўшилиши мумкин эди. Бироқ ўшанда ҳам томонлар трансфер суммасига келиша олишмаган.
21 ёшли вингер чоршанба оқшомида Шотландия термасига йирик 3:0 ҳисобида мағлуб бўлган Украина таркибида ҳаракат қилди.



