UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33"Реал"нинг Класико учун таркиби маълум!  3 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 17:19Суперлига. "Навбаҳор" - "Хоразм". Таркиблар маълум  2 17:11"Тоттенхэм", "Ноттингем Форест" ва МЮ иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:05"Сивасспор" — "Бодрумспор". Таркиблар маълум  0 16:30"Реал" янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Номзодлар маълум  5 15:58Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1 15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  2 15:05"Акрон" — "Ахмат". Таркиблар маълум  2 15:00"Пахтакор" футболчилари Эл Классикода қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди, Сергеевдан антиқа жавоб  11 14:47"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  6 14:41Носир Абдусаломов: "Қаршига қуруқ қўл билан қайтиб кетиш учун бормаган эдик"  1 14:25"Қўқон-1912" ва ОКМК ўртасида тўртта гол урилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:57"Реал" "Милан" ва Франция терма жамоаси юлдузининг трансфери учун дастлабки қадамларни ташлади  3 13:21Авазбек Ўлмасалиев: "Автогол? Ўзимизга эмас фақат "Қўқон-1912"га урганимда ундан ҳам зўр бўларди"  0

Шавкат Муллажонов: "Стандартлардан урилган голлар натижага таъсир кўрсатди" Янгиликлар

Шавкат Муллажонов: "Стандартлардан урилган голлар натижага таъсир кўрсатди"

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган "Андижон" - "Олимпия" (6:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шавкат Муллажонов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Бугун йигитлар ёмон ўйин кўрсатишгани йўқ. Гарчи йирик ҳисобда мағлубият бўлган бўлса ҳам жамоамиз футболчилари биз ҳоҳлаган услубни кўрсатишга ҳаракат қилишди. Тажриба барибир сезилади. Асосан голлар стандарт вазиятлардан урилди. Иккинчи қаватда "Андижон" жамоаси устунлик қилди.

- Йирик мағлубиятга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Таркибда йўқотишлар бор. Айрим футболчиларимиз терма жамоа йиғинларига жалб этиилишди. Бугун "Навбаҳор" билан ўйнаган таркибдан анчайин ўзгаришлар бор эди. "Андижон" иккинчи қаватларда устунлик қилди. Бу борада мураббий имзоси кўриниб турибди.

- "Андижон" мухлислари ҳақида фикрингиз...

- "Андижон" мухлислари қувноқ. Улар мухлислик бўйича биринчи ўринда деса ҳам бўлади.

- "Олимпия" жамоасининг зиимасида қандай вазифалар бор?

- "Олимпия" жамоаси "Одил Жуниор" академиясидан муносиб футболчиларни таркибга жалб этиб, тарбиялат турли терма жамоаларга ва футбол клубларига етказиб беришдан иборат.

Мен бу жамоада йигитларга футбол ўйнашни ўргатаяпман. Футбол ўйнашни яхши ўзлаштирсак, натижа ўзи келади. Жамоамиз асосини 15-16 ёшли йигитлар ташкил этади. Мураббийлик борасида ўрганишни давом эттираяпман. Футболчилик ва мураббийликда катта фарқ бор.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика