UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00ЕЧЛ. "Челси" ўз уйида "Барселона"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  27 01:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Байер". Ҳусанов учрашувни асосий таркибда бошлади (онлайн ҳисоб)  22 00:54ЕЧЛ. "Бенфика" "Аякс"ни енгди, "Галатасарой" "Унион Сент-Жилуаз"га мағлуб бўлди  2 00:42Испания ва Аргентина Жаҳон чемпионатида ўз гуруҳларида ғалаба қозонишса, финалгача тўқнаш келишмайди. Франция ва Англия ҳам  0 00:16Слот "Ливерпул"нинг ёмон натижаларига изоҳ берди  0 23:20Равшан Муҳадов: “Андижон” охирги ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Демак, голлар уришни билади”  2 22:59"Реал" раҳбарияти Хаби Алонсога тўлиқ ишончини сақлаб қолмоқда  2 22:37Расман: Ўзбекистон Жаҳон чемпионати қуръасида учинчи саватдан ўрин олади!  38 22:25Акмал Шораҳмедов: “Ғалабамизга ишонаман, ютадиган пайт келди”  4 22:05Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё кубоги саралаш учрашувини бошқаради  0 21:44Алишер Одилов — Россиядаги дарс, "Навбаҳор" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги фарқ ва МТЖ ҳақида  2 21:14Криштиану Роналду Жаҳон чемпионатининг илк турида ўйнаши мумкин. ФИФА футболчини фақат битта ўйинга четлатди  23 20:41Роналду ва Жоржина Родригес Мадейра оролида тўй қилади  27 20:13Флик: "Челси" — дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири. Бу "Барселона" учун яхши синов"  1 19:45Мареска "Челси"нинг "Барселона"га қарши ўйини ҳақида: "Ҳужум ва ҳимоя ўртасида тўғри мувозанатни топишимиз керак"  1

Шартномани узайтириши, Суперлига савияси ва бошқа таклифларни кўриб чиқмагани борасида Керим Палич билан суҳбат Янгиликлар

Шартномани узайтириши, Суперлига савияси ва бошқа таклифларни кўриб чиқмагани борасида Керим Палич билан суҳбат

2022 йилги мавсумда "Металлург" сафида ягона легионер Керим Палич тўп тепди.

Футболчи иккинчи давра олдидан бекободликлар сафига келиб қўшилди. Хўш, Палич кейинги мавсум қайси жамоада тўп тепади? Буни билиш истагида футболчи билан боғландик. 

- "Металлург"да ўтказган мавсумингиздан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Ҳа, албатта. “Металлург”даги фаолиятим профессионал ходимлар ва жамоадошларим ёрдамида аъло даражада ўтди. Мен футболчи сифатида олдинга қадам ташладим. Бир сўз билан айтганда “Металлург”га ўтишим тўғри қарор қилдим деб ўйлайман. 

- Қисқа вақт ичида Суперлига даражаси борасида қандай таассуротларга эга бўлдингиз?

- Суперлиганинг ўзига мақтов сўзларим бор. Менинг фикримча, чемпионат анча яхши даражада. Унда сифатли жамоалар ва футболчилар бор. Яхши инфратузилмага эга бўлган жамоалар кўпчиликни ташкил этади. Бу эса савияни янада оширади. 



- Олган маълумотларимизга қараганда, жамоа билан шартнома узайтирибсиз...

- Ҳа, шундай. Мен "Металлург" билан шартномани яна бир йилга узайтирдим. Яна шу клуб либосида тўп тепишимдан хурсандман. 

- Ўзбекистонда қолиб, ўйнашдан мамнунмисиз?

- Бўлмасам-чи! Ўзбекистон менга ҳар томонлама ёқди. Одамлари, турмуш тарзига кўникиб қолганман. Бу катта тарихга эга катта ва гўзал мамлакат ҳисобланади. Бу ерда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Шу сабаб Ўзбекистонда қолишимдан хурсандман. 

- Бу орада сизга таклифлар бўлдими?

- Таклифлар кўп бўлди. Айтайлик, Ўзбекистон чемпионатидан ҳам, бошқа давлатлардан ҳам таклифлар бўлди. Лекин мен “Металлург”да қолишни маъқул кўрдим. Бекободликлар Ўзбекистондаги биринчи клубим эканлигини ва менга Суперлигада ўзимни кўрсатиш имкониятини бергани сабаб, бошқа таклифни розилик билдириб кета олмасдим.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика