Шароф Муҳитдинов: “Урилган гол бу – бутун жамоа меҳнатининг маҳсули”
09 июл 2018 11:07
Янгиликлар
Шароф Муҳитдинов: “Урилган гол бу – бутун жамоа меҳнатининг маҳсули”
- Бугунги учрашувда жамоадошларим бор кучини бериб ўйнашди. Бизнинг бугунги учрашувга тузган режамиз ғалаба қозониш эди, афсуски бунга эриша олмадик. Албатта бундай қийин ўйинларда гол уриш фахрли. Аммо голни ким уришини унчалик аҳамияти йўқ. Чунки футбол жамоавий ўйин. Бу бутун жамоа меҳнатининг маҳсули деб, биламан. Биз ўз олдимизга доимо мазмунли ўйин намойиш этиб, ижобий натижаларимиз билан мухлисларимизни хурсанд қилишни мақсад қилиб қўямиз. Жамоадошларим шу мақсадда интилишмоқда. Сўзимни охирида мухлисларимизга кичик мурожаат қилмоқчиман. Сизларнинг далдангиз бизга катта куч беради. Ҳар қандай шароитда ҳам бизга далда бўлаётган содиқ мухлисларимизга ўзим номимдан ва жамоадошларим номидан ташаккурлар билдириб қоламан, - дейди учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Шароф Муҳитдинов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар