UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  1 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  1 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  1 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  10 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  12 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  10 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  11 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20

Шароф Муҳитдинов: "Эртага бизни фақат ғалаба қониқтиради" Янгиликлар

Шароф Муҳитдинов: "Эртага бизни фақат ғалаба қониқтиради"

Сайтимиз вакиллари Сингапурга парвоз чоғида "Насаф" ва Ўзбекистон терма жамоасининг иқтидорли ҳимоячиси Шароф Муҳитдинов билан кичик интервью ташкил қилишди.

- Сингапурга қарши кечадиган баҳсдан нималар кутяпсиз?

- Сингапур билан учрашув осон бўлмаслиги аниқ. Бизни фақат ғалаба қониқтиради. Бор кучимизни 3 очко олишга сарфлаймиз.

- Тошкентдаги машғулотлар давомида рақиб ўрганилдими?

- Албатта, рақибни жиддий таҳлил қилдик. Уларнинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида тушунчага эга бўлдик. Бу эртанги баҳсда бизга ёрдам беришига ишонаман.

- Эртага Ўзбекистон терма жамоаси сафида дебют қилишингизга ишонасизми?

- Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Агар терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов мени асосий таркибда майдонга туширадиган бўлса, бундан хурсанд бўламан ва тайёрман деб ўйлайман.

- МТЖда сизнинг рақобатчингиз Фарруҳ Сайфиев...

- Рақобат ўсишга, ривожланишга ундайди. Бу терма жамоа фойдасига хизмат қилади. Фарруҳ Сайфиев кучли футболчи эканлиги мени яхшироқ ҳаракат қилишга мажбурлайди.

- Эртага Сингапурда МТЖни қўллаб-қувватлаш учун кўплаб ўзбекистонлик мухлислар стадионда бўлишини эшитдик...

- Бундан жуда хурсандман ва уларга миннатдорчилик билдираман. Эртага бутун ўзбек халқи биздан ғалабани кутади. Уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.

- Вадим Абрамов ва Рўзиқул Бердиев ўртасидаги фарқ ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳар бир мураббий ўзига хос. Бу мураббийларда тактика, ўйин услуби жиҳатдан фарқ бор. Уларнинг феъли ҳақида гапирадиган бўлсам, бу мутахассислардан бири меҳрибон ёки қаттиққўл дея олмайман. Абрамов ҳам Бердиев ҳам керак пайтда футболчилар билан қандай муносабатда бўлишни яхши билади.

- Вадим Абрамов айни дамда сингдираётган тактика ҳақида гапириб берсангиз.

- Ҳимоячи сифатида гапирадиган бўлсам, Абрамовнинг ғояси қуйидагича: Тўп қаерда йўқотилган бўлса, прессинг орқали ўша ерда уни рақибдан олиб қўйиш керак бўлади.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика