UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  0 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон". Таркиблар маълум  0 17:48Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  11 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  3 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  12 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  3 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0

"Шаржа" Отабек Шукуровнинг Туркия жамоасига ўтаётганини тасдиқлади Янгиликлар

"Шаржа" Отабек Шукуровнинг Туркия жамоасига ўтаётганини тасдиқлади

Теглар :  Отабек Шукуров
"Шаржа" матбуот хизмати ярим ҳимоячи Отабек Шукуровнинг Туркия чемпионатига йўл олаётганини маълум қилди.

"Ўзбекистон термаси футболчиси Отабек Шукуров Туркиядан таклиф қабул қилиб олди. Клубимиз унга ижобий жавоб берди ва "Фотих Карагюмрук" билан музокаралар ўтказишга рози бўлди. Шу орқали футболчи Европада фаолият олиб бориш имкониятини қўлга киритади", - деб ёзилади клуб баёнотида.

Бу ҳақда олдинроқ сайтимизда "Эшитдик-да" рукни орқали маълумот бергандик. Айни дамда "Фотих Карагюмрук" жамоасини Андреа Пирло бошқармоқда. Бу "Фотих Карагюмрук"нинг янги мавсум олдидан тўққизинчи трансфери бўлади.

Ўтган мавсумда Отабек Шукуров "Шаржа" таркибида 24 ўйинда қатнашиб, 4 гол урди. У 2017 йилдан буён шаржаликлар таркибида ўйнаб келаётганди.

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика