"Шапекоэнсе" авиаҳалокатида 6 кишини қутқарган инсонга янги уй қуриб беришди

Aslanov Jasurbek
13 фев 2017
30 ноябрь куни Бразилиянинг "Шапекоэнсе" клуби Колумбиянинг Меделин шаҳрида авиаҳалокатга учраган эди.

Ушбу мудҳиш воқеа туфайли 75 киши вафот этди. Аммо воқеа содир бўлган куни авиаҳалокат юз берган жой яқинида кулбаси бор бўлган Йохан Рамирес 6 кишининг ҳаётини сақлаб қолди.

Маҳаллий ҳукумат ва кўнгиллилар "Фаришта йигит" номини олган Рамиреснинг уйини янгилаб беришди.


Йохан энди кулбада эмас, балки шинамгина уйда яшайди.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: squawka.com