

Воқеа "Гуанжоу Жичен"га қарши Хитой Суперлигасининг 8-тур учрашувида (3:0) содир бўлди.
Олдинроқ Хитой футбол ассоциацияси танаффус пайтида ҳақиқатдан ҳам томонлар ўртасида келишмовчилик юз берганини, бироқ Халк тартибни бузувчи ҳаракат қилгани ҳақиди исбот йўқлигини маълум қилган эди. Шунга қарамай, лига раҳбарияти суриштирув ишларини бошлади.
"Ассоциация спорт маданиятига тўғри келмайдиган ҳаракатларга жим қараб турмайди" - дейди Хитой ассоциацияси матбуот-котиби Хуан Шивэй.



