"Шаньдун Лунэн" лицензиялаш талабини бажармагани учун ОЧЛдан чиқарилди
08 фев 2021 16:18
Янгиликлар
"Шаньдун Лунэн" лицензиялаш талабини бажармагани учун ОЧЛдан чиқарилди
Ушбу Хитой клуби Осиё Чемпионлар Лигасининг янги мавсумида иштирок этмайди.
Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК)нинг мустақил назорат органи клубларни лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 7.3.4 ва 7.3.5 моддаларига биноан "Шаньдун Лунэн"нинг ОЧЛ-2021да иштирок этиш борасидаги лицензиясини қайтариб олди.
Клуб ОЧЛ лицензиялаш қоидаларининг мажбурий F.04 мезонидаги кредиторлик қарзларини қондирмаган ва шунга кўра клубга лицензия берилмаслик кераклиги аниқланди.
"Шаньдун Лунэн" ОФК Чемпионлар Лигаси-2021да иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас деб эълон қилинди ва мавжуд ўрин қўлланмага мувофиқ тақсимланади.
Фикрлар