

Маълумотларга кўра, полициячилар ўйин вақтида "Юнион Кимбири" ҳужумчиси Сезар Монтальвони ҳибсга олишди. Футболчига шахсни ўғирлаш айби қўйилди. Маълум бўлишича, Монтальво икки йил давомида бошқа исм ва фамилия билан рўйхатдан ўтган экан.
Аслида футболчининг исми Хосе Контрерас, аммо у ушбу жиноятни содир этганини тан олмаяпти.
"Мен футболчиман, жиноятчи эмас" - дейди ҳужумчи.
"Юнион Кимбири" жамоасига мағлубият ёзилди ва улар турнирдан чиқиб кетишди.



