UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Расман: Отаменди - "Бенфика" футболчиси!  1 02:00Olamsport: Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги жанги, Хабибга шер билан шуғулланишни таклиф қилишди  0 01:50Англия ЛК. Моуриньо пенальтилар сериясида шогирдини мағлуб этди ва "Тоттенхэм" чорак финалга йўл олди  22 00:55Тер Штеген: "Барселона"нинг мақсадлари ўзгармаган"  0 00:33Дрогбага УЕФА Президенти соврини топширилади  1 00:18Дембеле МЮ билан музокараларда қатнашаётгани боис машғулотларга кеч қолган  3 23:59Испания. "Валенсия" мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди  0 23:43"Ливерпуль" футболчиси коронавирусга чалинди  0 23:28Андрей Канчельскис: "Анча яхши бўлиб қолдим"   23 23:11"Наполи" етакчиси жароҳат олди  0 22:54Англия Лига Кубоги. "Тоттенхэм" - "Челси". Асосий таркиблар маълум!  17 22:40"Лион" Депайнинг нархини туширишга тайёр  0 22:26Бальде Кейтанинг янги жамоаси эълон қилинди  0 22:24Алижонов энг кўп вазият яратган. ОЧЛ нимчорак финалига оид статистикалар  17 22:14"Ростов"нинг бир йўла уч футболчиси ушбу трансферлар ойнасида кучли бешлик жамоаларига ўтиши мумкин  30

Шамил Ярулин: "Шўртан"нинг мақсади Суперлигага чиқиш. Қарздорликни тезлик билан ҳал этишимиз зарур" Янгиликлар

Шамил Ярулин: "Шўртан"нинг мақсади Суперлигага чиқиш. Қарздорликни тезлик билан ҳал этишимиз зарур"

Бугунги кунга келиб, Ўзбекистон футболининг юқори элитасида иштирок этадиган деярли барча жамоалар аллақачон янги мавсум тайёргарлигини бошлаб юборишган.

Ўз навбатида улар қаторида бир нечта ПРО-Лига вакиллари борлигини ҳам таъкидлаб ўтишимиз мумкин. Мамлакатимиз футболида ўз ўрни ва мавқеига эга бўлган “Шўртан” жамоаси атрофида юз бераётган янгиликлар, нафақат Ғузорликларни, балки юртимиздаги кўп минг сонли футболсеварларни ҳам бефарқ қолдирмаслиги табиий. Шу муносабат билан биз куни кеча “Оқ бўрилар” жамоасининг раҳбариятида иш бошлаган Ш.Ярулин билан ушбу мавзу бўйича мухтасар суҳбатлашдик:

- Шамил Самигулович, аввало “Шўртан” жамоасида фаолият бошлаганингиз билан табриклаймиз. Футбол оламида катта ва бой тажрибага эга эканлигингизни билган ҳолда, Ғузор футболини янада ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларингизга омад тилаймиз.

- Раҳмат. Ўз навбатида биз ҳам “Шўртан” жамоасининг мавқеини, обрў-эътиборини тиклаш, яна ҳам аниқроғи Суперлигага қайтариш борасида астойдил меҳнат қилишни энг биринчи галдаги мақсадимиз, деб белгилаб қўйганмиз.

- Айтингчи, клубда қайси вазифада иш бошладингиз?

- Бош менежер лавозимида фаолият олиб бораяпман.


- Биринчи галда қилинадиган ишлар режасига нималарни киритдингиз?

- Бу энг аввало клуб ишчи-ходимлари, мураббийлар ва футболчилар олдидаги маош қарздорлиги билан боғлиқ масала.

- Қарздорлик муаммоси қачон бартараф этилиши кутилмоқда?

- Тезлик билан ҳал этишимиз зарур. Негаки, Ўзбекистон Профессионал футбол Лигасининг талабларига кўра, клубларда қарздорлик масаласи ҳал этилмаса янги мавсумда мусобақада иштирок этишга қўйилмайди.

- ПРО-Лига жамоаларининг кўпчилиги янги мавсум тайёргарлигини аллақачон бошлаб юборишган. Бу борада “Шўртан”да қандай янгиликлар бор?

- Шу кунларда йиғин бошлашни режалаштириб турибмиз. Юқорида айтганимдек, қарздорлик масаласини ижобий ҳал этсак, ҳаммаси ўз йўлига тушиб кетади.

- Янги мавсумга жамоани бош мураббий сифатида ким тайёрлайди?

- Ушбу масъулиятли лавозимга биз мамлакатимизнинг таниқли мутахассисларидан бири, ўтган мавсум якунларига кўра “Машъал”ни Суперлигага олиб чиққан, қолаверса ўз вақтида “Шўртан”да ҳам футболчи, ҳам мураббий вазифасида ишлаган Асрор Алиқуловни таклиф қилдик.

- Демак, мухлисларга уни “Шўртан” бош мураббийи, деб эълон қилсак бўлади, шундайми?

- Ҳа. 2020 йилги футбол мавсумида “Шўртан” бош мураббийи лавозимида Алиқулов фаолият кўрсатади.


- У билан шартнома қанча вақтга тузилди, ёрдамчилари кимлар бўлади?

- Бу ҳақда бош мураббийнинг ўзи гапиргани маъқул, деб ўйлайман.

- Фикрларингиздан маълум бўлишича, жамоа олдига бу йилги мавсумда ПРО-Лига ўйинларида энг юқори ўринларни эгаллаш вазифаси қўйилади?

- Бу йилги энг асосий мақсадимиз “Шўртан”ни Суперлигага олиб чиқиш.

- Бир неча йиллардан буён “Шўртан-Леди” аёллар жамоаси ҳам мусобақаларда иштирок этиб келмоқда. Жамоанинг бундан кейинги тақдири нима бўлади?

- Қизларимиз Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси байроғи остида ўтказиладиган барча мусобақаларда ўз иштирокини давом эттиришади. Фақат бу йилдан эътиборан жамоа биринчи лигада қатнашади.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика