Шакири: "Биз "Арсенал"ни мағлуб этмоқчимиз"

Aslanov Jasurbek
13 май 2017, 13:07
"Сток Сити" ярим ҳимоячиси Шердан Шакири "Арсенал"га қарши бўлиб ўтадиган АПЛнинг 37-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Бу биз учун муҳим баҳс. Мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқчимиз, чунки улар бизни уй ва меҳмондаги ўйинларимизда қўллаб туришди. Улар учун "Арсенал"ни мағлуб этмоқчимиз. Баҳсда ажойиб атмосфера. "Сток" тўпчиларни мағлуб этишга қодир.

Бу йил жароҳат туфайли оғир ўтди, аммо қайтдим ва бу асосийси. Қолган баҳсларда жамоадошларимга ёрдам бермоқчиман" - дейди Шакири.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports