Шакер Зуаги: “Кубокни қўлга киритиш учун курашишда давом этамиз”

Narzulla Saydullayev
21 май 2016
“Бунёдкор” – “Обод” учрашуви олдидан “қалдирғочлар” вакили Шакер Зуаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Осиё Чемпионлар лигасида омадимиз чопмади. Шундай экан бор эътиборимизни ички мусобақаларга қаратганмиз. Буюк клуб шарафини ҳимоя қиляпмиз. Шунингдек, аҳил жамоа ва яхши мураббийга эгамиз. Ҳозирча чемпионатдаги иштирокимиз ёмон кетмаяпти. Мамлакат кубоги баҳсларида ҳам муваффақиятли қатнашиб, бош соврин учун курашишда давом этамиз, - дейди Шакер Зуаги.

"Бунёдкор" матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia