Шаҳзодбек Нурматов: “Обод” клуби бизни ҳар бир ўйинда қийнаб келади”
11 сен 2016 18:55
Янгиликлар
Шаҳзодбек Нурматов: “Обод” клуби бизни ҳар бир ўйинда қийнаб келади”
Ушбу учрашувдан сўнг “Бунёдкор” жамоаси футболчиси Шаҳзодбек Нурматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсак ҳам учрашув жуда ҳам қийин бўлди. “Обод” жамоаси ҳам яхши ўйин кўрсатди. Биринчи бўлимнинг илк дақиқаларида рақиб дарвозасини ишғол қилганимиздан сўнг бироз осонроқ бўлди деб ўйлайман. “Обод” клуби бизни ҳар бир ўйинда қийнаб келади. Бу сафар деярли у даражада қийналмадик.
Кейинги турда “Пахтакор” меҳмони бўламиз. Насиб қилса ушбу баҳсда ҳам ғалаба қозонишга ҳаркат қиламиз. Авваламбор мақсадимиз чемпионликни қўлга киритиш. Бундан буёғига очко йўқотишга ҳаққиммиз йўқ. Пенальти борасида гапирадиган бўлсам, рақиб футболчиси жамоадошимни чалиб йиқитди. Мен ўйиндан ташқари ҳолатда эдим, яхшиямки тўп менгача етиб келмади. Агарда менгача тўп етиб келганда балки пенальти бўлмасмиди”, - дейди “Бунёдкор” клуби футболчиси Шаҳзодбек Нурматов.
Жаҳонгир Сотволдиев
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар