

Солгорскнинг "Шахтёр" клуби матбуот хизмати хабарига кўра, Шаҳзодбек Убайдуллаев билан тузилган шартнома икки томоннинг келишувига кўра бекор қилинган.
Ўзбекистонлик ҳужумчи "Шахтёр" сафига 2021 йил бошида бориб қўшилганди. У икки марта "Энергетик-БГУ" ва Фарғонанинг "Нефтчи" клубларига ижарага берилганди.
Убайдуллаев "Шахтёр" сафида 9та расмий ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди.



