

- “Обод”га қарши кечган баҳс осон бўлмади. Негадир улар билан доим оғир учрашув ўтказамиз. Бу сафар ҳам ундан мустасно бўлмади. Рақиб таркиби асосан ёшлар ҳисобига тузилган бўлса-да, “Обод”ни яхши шаклланган жамоа, деб биламан. Қисқа масофаларга пас ошириб ўйнашда анча етук клуб. Бугунги баҳсда энг асосий вазифа – натижа эди ва буни уддалаганимиздан хурсандман. Гарчи гол урган бўлсам-да, шахсан ўз ўйинимдан қониқдим, дея олмайман, - дейди Шаҳзодбек Нурматов.
"Бунёдкор" матбуот хизмати




