Шаҳзодбек Ғофурбеков: "Жасур Абдураимовга катта раҳмат айтаман"

Narzulla Saydullayev
14 май 2021
Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Металлург" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар футболчиси Шаҳзодбек Ғофурбеков фикрларини билдириб ўтди.

- Авваломбор ҳамма юртдошларимизни Рамазон ҳайити билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак "Локомотив"га қарши ўйин жуда қийин бўлди. Жамоамизга ғалаба жуда зарур эди ва биз якунда ғалаба қозона олдик.

- Жасур Абдураимов жамоага келгандан сўнг Сизга ва сиз қатори бошқа ёш футболчиларга имконият бермоқда. Шу хақида айтиб ўтсангиз?
- Менга ишонч билдириб майдонга тушираётганлиги учун мураббийимиз Жасур ака Абдураимовга катта раҳмат айтаман. Ҳамма мураббийлар ҳам асосий натижани ўйлаб ёш футболчиларни майдонга тушуравермайди. Бунинг учун улардан миннатдорман.

- “Локомотив” дарвозасига урган голларингизни кимга бағишлаган бўлардингиз?
- Тўғриси ўйиндан олдин “Локомотив” дарвозасига иккита гол ураман деб ўйламаган эдим. Бу голларимни мени дуо қилиб турган ота-онамга бағишлайман. 



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia