

Шахзод 1992 йилнинг 2 апрель кунида туғилган ва ўнг қанот ярим ҳимоясида ўйнайди. Фаолиятини асосан Ўзбекистоннинг юқори дивизионида ўтказмоқда. 2014-2017 йиллар давомида ўзи тарбияланган "Машъал" шарафини ҳимоя қилди ва кейинчалик "Металлург"га трансфер қилинди. Қайд этиш керак, Шахзод ўзи ўйнаган барча жамоаларида асосий таркиб футболчисига айлана олган. Буни қуйидаги статистика ҳам тасдиқлаб турибди.
2012 "Машъал" 20 ўйин
2014 (1-давра) "Андижон" 9 ўйин, 1 гол
2014 (2-давра)-2017 "Машъал" 85 ўйин, 10 гол.
2018 "Металлург" 27 ўйин, 6 гол
2019 "Навбаҳор" 20 ўйин, 2 гол




