UZ

Сўнгги янгиликлар

19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  4 19:13Суперлига. "Насаф" – "Хоразм". Таркиблар маълум  0 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  0 19:00Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  22 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  6 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  22 18:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  25 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  5 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  14 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  1

Шаҳзод Бешимов: “Хоразм” Суперлигага йўлланма олиши ҳам мумкин” Янгиликлар

Шаҳзод Бешимов: “Хоразм” Суперлигага йўлланма олиши ҳам мумкин”

Про лиганинг 21-туридан ўрин олган “Машъал” – “Хоразм” (2:3) учрашувидан кейин меҳмонлар ҳужумчиси Шаҳзод Бешимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди

Маълумот учун, муборакдаги баҳсда Бешимов бир маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилди.

“Машъал” билан жуда яхши ўйин бўлди. Биз машғулотларда рақиб жамоага қарши ўйинга астойдил тайёргарлик кўргандик. Бош мураббийнинг берган кўрсатмаларига амал қилган ҳолда ҳаракат қилдик. Бу эса натижамиз яхши бўлишига олиб келди. 

Аслида жамоамиз йил бошида ўз олдига юқори мақсадларни қўймаганди. Аниқроғи, таркибни ёшартириб, кейинги йилларда яхши жамоани шакллантириш эди. Ҳозирда ҳаммаси яхши бўлмоқда. Натижаларимиз ўзгарди. ПФЛ директори Диёр Имомхўжаев таъкидлаганидек, минимум имконият билан максимум ҳаракат қилаётган жамоамиз. Насиб қилса, Суперлига учун плей-офф баҳсида иштирок этмоқчимиз. Балки, натижаларимиз яхши бўлса, шу йилнинг ўзидаёқ Суперлигага йўлланма олишимиз мумкин. Барчасини вақт кўрсатади. 

Худо хоҳласа, бу йилги мавсумда Про лига тўпурарлари рўйхатида бўлишни мақсад қилганман”, - дея сўзини якунлади Бешимов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика