Шаҳзод Азмиддинов: "Насаф" кўпроқ ҳимояланди. Ғалаба қозонишимиз керак эди"

Iskandarov Abdulaziz
4 ноя 2023
"Пахтакор" ҳимоячиси Шаҳзод Азмиддинов "Насаф" билан кечган учрашувдан сўнг фикрларини билдирди.

"Қийин учрашув ўтказдик. Ғалабани ўзимизники қилишимиз керак эди, лекин дуранг ҳам ёмон натижа ҳисобланмайди. "Насаф" кўпроқ ҳимояланди. Жамоамизда эса гол уриш учун кўпроқ вазият юзага келди. Мавсум тугашига 2 та тур қолди. Ҳаяжонли палла яқинлашяпти. "Сурхон" билан ўйинда ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Чемпионликни охирги тургача чўзмаймиз", – деди Шаҳзод Азмиддинов. 

Маълумот учун, "Пахтакор" Суперлигадаги навбатдаги учрашувини 24 ноябрь куни ўз майдонида "Сурхон"га қарши ўтказади. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia