UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25"Ал Райян" бош мураббийи ўтган мавсум ўзбек клуби сабабли ОЧЛдан қуруқ қолган эди  0 12:00ПРО-Лига. Бугун етакчилар жанги гувоҳи бўламиз  1 11:45"Насаф"ни чемпион қилган ўйинлар  3 11:22Рой Кин: "Манчестер Юнайтед" — шунчаки ўртамиёна клуб"  1 10:50Мареска: "Челси"да АПЛнинг энг кучли таркибларидан бирига эга"  1 10:23Слот: "Салоҳнинг ўйинида пасайиш кутманг"  3 09:56"Арсенал" Муҳаммад Қуддусни сотиб олмочқи   2 09:28Мората Ямални Месси ҳамда Роналдуга солиштирди  10 09:00Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" "Ал Райян" билан куч синашади  30 08:31"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилгача узайтиради  2 08:05Флик: "У сафга қайтса, албатта, хурсанд бўламан"  8 07:44"Лацио" ўз уйида "Кальяри"ни таслим этди. Меҳмонлар ўйинни 9 футболчи бўлиб якунлашига тўғри келди  1 07:21Неймарга иккита ўйин етарли бўлди  6 01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  3 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  9

"Шаҳрихончи", "Қумқўрғон-1977" ва "Зомин" Биринчилик кубогига қўйилмайди Янгиликлар

"Шаҳрихончи", "Қумқўрғон-1977" ва "Зомин" Биринчилик кубогига қўйилмайди

24 сентябрь куни Биринчи лиганинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтганди.

Регламент асосида навбат Биринчилик кубогига етиб келди. Ундан аввал эса Лига мусобақа иштирокчиларининг умумий иш фаолиятини ўрганиб чиқди. 

Афсуски, Биринчи лигада иштирок этаётган футбол жамоаларининг айримлари қонунчилик ҳужжатлари асосида фаолият юритишда сусткашликка йўл қўймоқда. Жумладан, "Шаҳрихончи", "Қумқўрғон-1977", "Зомин" каби жамоалар мавсум аввалида Лига томонидан қўйилган талабларнинг бирортасини бажармаган.

"Шаҳрихончи" футбол клубида бухгалтерия ҳисоби, ҳужжатлар умуман юритилмайди. Футболчилар билан меҳнат шартномалари шунчаки расмийлаштирилган, уларга иш ҳақи деярли тўланмайди. Клубда раҳбарият, ходимлар, мураббийлар учун шароит мавжуд эмас. Энг ачинарлиси, клуб директори номига тайинланган бўлиб, у Лига мутахассислари билан суҳбатда ўзининг клубга алоқадор шахс эмаслигини маълум қилган ва бирор масалада масъулиятни ўз зиммасига олмаган.

Сўнгги икки мавсум давомида Лига Шаҳрихон туманида катта футбол учрашувларини ташкил этиш учун ҳаракат қилди. Жамоа Иккинчи лига ғолиби сифатида Лига қатнашчилари сафига қўшилганди. Аммо туманда футбол на ҳокимлик ва на ҳомийлар томонидан қўллаб-қувватланди. Тумандаги стадионни яхшилаш бўйича берилган кафолат ва ваъдалар бажарилмади. Шундан келиб чиқиб, Лига "Шаҳрихончи" жамоасига фаолиятини Иккинчи лигада давом эттиришни тавсия қилади. Уни қатнашчилар сафидан чиқариш масаласи Лига Ижроия қўмитаси кун тартибига киритилади.

Шунингдек, мутахассисларимиз Қумқўрғонда бўлиб, "Қумқўрғон-1977" жамоаси фаолияти билан ҳам қайта танишиб чиқди. Клубда ҳужжатлар қисман юритилади, бироқ бухгалтерия ҳисоби белгиланган тартибда юритилмайди. Бунинг оқибатида клуб ҳисоб-рақамига келиб тушган ҳомийлик маблағлари айнан қандай мақсадларда ишлатилганини тасдиқловчи ҳужжатлар етарли эмас. Футболчиларга мавсум бошидан буён фақатгина бир марта иш ҳақи тўланган бўлиб, қолган даврлар учун тўловлар масаласи ҳал этилмаган. Шунинг учун жамоада раҳбарият ҳамда айрим футболчилар ўртасида зиддият юзага келган. Қўшимчасига, жамоа Биринчи лиганинг сўнгги 17-турига асоссиз ташриф буюрмади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, "Қумқўрғон-1977" жамоаси ҳам Биринчилик кубоги учрашувларига қўйилмайди.

"Зомин" жамоаси 2022 йилги мавсум якунида Лицензиялаш талабларини умуман бажармаганидан келиб чиқиб, ПРО-Лигадан Биринчи лигага туширилганди. Шунга қарамай, жамоа раҳбарияти ПРО-Лигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун бир қатор ёлғон маълумотлар билан турли воситаларни ишга солиб кўрди. Ваҳоланки, "Зомин" клубининг бугунги аҳволи Биринчи лига талабларига ҳам жавоб бермайди. Унда ҳужжатлар ва бухгалтерия ҳисоби белгиланган тартибда юритилмайди. Клуб учун етарлича шароитлари мавжуд стадион ҳамда ўқув-машғулот базаси қуриб берилган бўлса-да, футбол клубида фаолият юритаётган биргина шахсдан бошқа раҳбарият органи фақат қоғоздагина мавжуд. Футболчиларга март ва апрель ойлари учун иш ҳақи қисман берилган, қолган ойларда уларга шартнома асосида иш ҳақи тўланганлиги юзасидан маълумот мавжуд эмас. Клуб деярли молиялаштирмаслигидан келиб чиқиб, унинг сафар ва бошқа ҳаражатлари нақд пул кўринишида қоплаб борилган. Бироқ бу маблағлар манбаси маълум эмас. Ўрганишлар натижаси шуни кўрсатадики, "Зомин" футбол клубининг Иккинчи лига жамоасидан мутлақо фарқи йўқ.

Лига, шунингдек, "Дўстлик Тошкент", "Пахтакор-79", "Янгиер", "Жиззах" каби клублар фаолиятида ҳам айрим камчиликларни қайд этди. Бироқ мазкур камчиликлар юқоридагилар каби эмаслигидан келиб чиқиб, мазкур жамоаларга мавсум якунига қадар имконият тақдим этилади. Декабрь ойига қадар бу камчиликлар бартараф этилмаса, мазкур жамоаларнинг Лига қатнашчилари сафида қолиши масаласи Ижроия қўмита кун тартибига киритилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика