Шаҳбоз Умаров БАТЭ бош мураббийи билан можарога боргани боис ўринбосарлар таркибига ўтказилди

Sherzod Nurmatov
20 фев 2022
Клуб 22 ёшли ярим ҳимоячини сотишга тараддуд кўрмоқда.

Журналист Владислав Татурнинг ахборот беришича, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шаҳбоз Умаров БАТЭ устози Александр Михайлов билан келишмовчилик туфайли ўринбосарлар жамоасига ўтказилган.

"Можаро келиб чиққан. Айни пайтда Шаҳбозни ўринбосарлар жамоасига ўтказишга қарор қилинди ва энди клуб уни сотиш вариантини кўриб чиқади", – деди Татур.

Маълумотларга қараганда, кеча "Шахтёр" Петриковга қарши ўртоқлик учрашувининг биринчи бўлимида (2:2) Умаров бош мураббий Михайлов билан жанжаллашиб қолган ва шундан сўнг майдонни тарк этган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia