UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  96 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Шаҳбоз Эркинов: "Про лиганинг савиясини анча паст деб ўйлардим" Янгиликлар

Шаҳбоз Эркинов: "Про лиганинг савиясини анча паст деб ўйлардим"

"Андижон" футболчиси Шаҳбоз Эркинов май ойининг энг яхши футболчиси сифатида тақдирланганидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-  Ойнинг энг яхши футболчиси бўлганингиз билан табриклайман. Ўтган ойдаги натижалар борасида нима дея оласиз?

-  Энг асосийси, омадли келди. Омадга яраша ўзимиз ҳам ҳаракат қилдик. Қолаверса, Худо ҳам баракасини берди. Мухлисларга алоҳида раҳмат. Ишқибозларимиз – бизнинг ярим кучимиз. Менга овоз берган мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдираман. Бу ерда ким энг яхшиси бўлгани эмас, муҳими, жамоанинг ютуғидир. Ютаверсак, босқичма-босқич олдимизга қўйилган вазифага эришамиз. Шахсан менга “Андижон”нинг ғалабаси жуда муҳим. Бу ерга вазифани бажариш учун келганмиз. Бунақанги мухлисларга Суперлигада албатта жамоа бўлиши шарт-да!

-  Май ойида голлар урдингиз ва голли пасларни ҳам амалга оширдингиз. Шулардан келиб чиқиб, энг яхши футболчи бўлишингизни ўйлаганмидингиз?

-  Кутмаганман десам ҳам бўлмайди. Менинг ишим шунақа-ку. Ҳужумчининг вазифаси гол уриш, жамоасига фойда келтириш. Биз “Андижон”га ёрдам бериш учун келганмиз. Худога шукр, юзимиз ёруғ бўляпти. Аммо ҳар доим сиз ўйлаган нарса ўхшайвермайди. Май ойида ўхшади. Худо насиб қилса, йил давомида барча ўйлаганларимиз ўхшасин дейман. 

-  Доимий равишда элитада тўп сурган футболчи сифатида илк бор про лигада ўйнаяпсиз ва даража қандай?

-  Олдинлари фақат телевизорда кўрардим ва эшитардим. Аммо ўзимда ҳис қилиб кўрмагандим. Тўғриси, про лиганинг савиясини анча паст деб ўйлардим. Бироқ ўзим бу ерга келиб ўйнаб кўрганимдан кейин фикрим ўзгарди. Тўғри, Суперлига мавқеида эмас. Бироқ мен ўйлаганчалик паст эмас экан. Ўйинлар жуда қийин ўтяпти. Айниқса, рақобатчилар билан ўйнаганда осон эмас. Максимал даражада икки баробар куч ишлатишга тўғри келди. 4 та ўйинда 10 очко олдик. 

-  Футболчилик фаолиятингиз мобайнида мана шундай шахсий совринларга эга бўлганмисиз ёки бу биринчиси бўлдими?

-  Яна қаерда ўтказилади? Бошқа клубларда ойнинг энг яхши футболчиси учун сўровнома ўтказилмаса ҳам керак. Суперлигада ой лауреатлари ўтказилади. “Андижон”да мухлислар ўртасида овоз бериш жараёни йўлга қўйилган. Бошқа жамоаларда кўрмаганман. Илгари Красницкий клубига аъзо бўлганман, 100 та гол уриб. 2016 йили “Насаф”да эдим, ўшанда адашмасам 100-голимни сафарда “Қўқон-1912”га урганман. Дарвоқе, “Навбаҳор”да ўйнаганимда 2014 ёки 2015 йили мухлислар менга мавсумнинг энг яхши футболчиси деган алоҳида совға беришганди. 

-  Энг яхши ўйинчи бўлгач, бундай эътибор сизга қандай масъулият юклайди?

-  Бу мени хурсанд қилади. Ҳаракатларимиз зое кетмаётгани, мухлисларнинг эътирофи, буларнинг барчаси бизга куч беради. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика