UZ

Сўнгги янгиликлар

17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  0 17:30Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  1 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  2 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  1 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  10 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  14 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  8 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  9 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  3 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  9 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  2 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  2

Шаҳбоз Беғамов: "Бугунги фаворит – "Навбаҳор" Янгиликлар

Шаҳбоз Беғамов: "Бугунги фаворит – "Навбаҳор"

Таниқли инсайдер Шаҳбоз Беғамов телеграмдаги шахсий каналида Coca Cola Ўзбекистон Кубоги чорак финали доирасидаги "Навбаҳор" – "Пахтакор" учрашуви ҳақида пост қолдирди.

"Намангандаги ўйинда фаворит аниқ. Лекин мен бу ўйиндан пенальтилар сериясини кутяпман. Бундай атмосфера ва ҳароратдаги тўқнашувга пенальтилар серияси етишмаяпти холос.

Ҳар иккала жамоада ўтган галги ўйинга нисбатан минимал ўзгаришлар бўлади. "Навбаҳор"да Касьянни асосий таркибда Марушич алмаштирса, "Пахтакор"да Турғунбоев ва балки Мартиновични ҳам бугун асосий таркибда кўрмасак керак.

Алибоев эса дисквалификациядан қайтса, Ҳамдамов ҳам бугун ўйинни бошланғичда бошлаши мумкин.

Хуллас, 120 дақиқалик ўйин ва пенальтилар серияси бўлишини кутамиз.

Кўпчилик "фаворит ким экан?" деган савол билан мурожаат қилаётгани учун жавоб бераман. Биринчи ўйиндан кейинги хулосамдан келиб чиқиб айтаман, бугунги фаворит – "Навбаҳор".

Лекин ўша гап, мен пенальтилар серияси ишқибозиман ва бугунги ажойиб атмосферага 120 дақиқалик "жанг" ва ғолибни аниқлаш учун "лотерея"га мурожаат қилишларини истардим", – дейилади постда.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика