UZ

Сўнгги янгиликлар

17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  0 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  0 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  3 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  30 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  2 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  0 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  3 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  9 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  5

“Севинч”нинг беш нафар футболчиси терма жамоага чақирилди Янгиликлар

“Севинч”нинг беш нафар футболчиси терма жамоага чақирилди

Хабарингиз бор, Шерали Бобоқулов бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 7-13 март кунлари Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказишади.
Терма жамоа футболчилари 6-7 март кунлари Тошкентда йиғин ўтказишади ва  7 март куни Тошкентдан БААнинг Дубай шаҳрига жўнаб кетишади.

Ушбу йиғин мобайнида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 9 ва 12 март кунлари БАА аёллар термаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирилган.

Йиғинга “Севинч” жамоасининг беш  нафар футболчиси жалб этилди. Булар, дарвозабонлар – Лайло Тилавова, Мафтуна Жонимқулова. Ҳимоячи – Мафтуна Шойимова. Ярим ҳимоячи Камола Рискиева ва ҳужумчи – Нилуфар Қудратовалар.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичи “B” гуруҳидан жой олган бўлиб, финал босқичига чиқиш учун Жанубий Корея, Гонконг, Ҳиндистон ва КХДР аёллар термасига қарши баҳс олиб боради.

БАА саралашнинг “А” гуруҳидан ўрин олган ҳамда финал босқичи йўлида Иордания, Филиппин, Баҳрайн, Ироқ ва Тожикистон аёллар терма жамоасига қарши куч синашади.

Маълумот учун, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ФИФА рейтингида 42-ўринда (1540 очко) бормоқда. БАА аёллар термаси 1280 очко билан 78-поғонани банд қилган.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика