"Севилья" президенти нега клуб ёзда Кундени "Челси"га қўйиб юбормаганини айтди

Alisher
13 окт 2021
"Севилья" президенти Хосе Кастро клуб нега Жюль Кундени "Челси"га 50 млн еврога сотмагани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Битим ёзда амалга ошиши мумкин эди.

"Пандемия сабаб бизда манфий молиявий натижа бор эди. Ҳеч қандай чипта, билетлар ва барлар йўқ эди. Маркетинг ва телевидениядан келадиган даромад ҳам жабр кўрди.

Биз жуда кучли жамоа тузишни хоҳладик. Мақсадларимиз шундай. Айрим пайт улар сабаб дефицит содир бўлади. Бу нормал ҳолат", - дейди Кастро.


AlisherМуаллиф
Манба: Diario de Sevilla