"Севилья" "Порту" етакчиси билан шартнома имзолаши мумкин

Alisher
13 авг 2021
"Севилья" ўз таркибини "Порту" вингери Хесус Корона билан кучайтиришни режалаштирмоқда.

Мексикалик футболчи яқин вақтларда испан жамоасига бориб қўшилиши мумкин.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "Севилья" Португалия клуби билан якунловчи музокаралар босқичида. Бундан ташқари, испанлар барча керакли ҳужжатларни расмийлаштиришни тезлаштириш учун "Порту"га мурожаат қилишган.

Трансфер нархи 12 миллион евро атрофида бўлади.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano