

Андалусияликлар ўйинчини тўққиз миллион евро эвазига сотишга тайёрлар.
"Севилья" устози Хулен Лопетеги келаси мавсум марокашликка ишонч билдирмаяпти, шу сабаб клуб раҳбарияти ўйинчи билан хайрлашмоқчи. Аммо, раҳбарлар уни Ла Лигада ўйнамайдиган жамоага қўйиб юборишмоқчи.
"Барселона" тарбияланувчиси учун бош даъвогарлар "Хетафе" ва "Алавес"дир. Шунингдек футболчига турк ва инглиз клубларидан ҳам қизиқиш мавжуд.



