

"Севилья" 24 ёшли форвард билан шу ойда шартнома имзоламоқчи.
Испан клуби Пёнтекни 30 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишга тайёр.
Ўйинчига шунингдек "Тоттенхэм" ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Клуб Пёнтекни жароҳатланган Харри Кейннинг ўрнида ўйнатмоқчи.
Пёнтек жорий мавсум "Милан" сафида А Серияда 18та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришган.



