"Севилья" Маркос Алонсони харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи

Alisher
21 июл 2020
"Челси" ҳимоячиси Маркос Алонсо фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин.

Хабарларга кўра. "Севилья" 29 ёшли испаниялик футболчини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи.

"Севилья" спорт директори Рамос Родриго Мончи футболчининг тажрибасига таянади ва иқтисодий инқироз пайтида маблағлар доирасида трансферни амалга оширмоқчи.

Ҳимоячи жорий мавсум Премьер-лига доирасидаги 16та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Estadio Deportivo