

26 ёшли аргентиналик футболчи "Севилья" қизиқишлари доирасига тушиб қолди, клуб ўйинчини ёзда ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Ло Чельсонинг трансфер ҳуқуқи "Тоттенхэм"га тегишли.
Аргентиналик ўйнаётган ҳозирги клуб "Вильярреал" ҳам ёзда "шпорлар"дан ярим ҳимоячининг шартномасини харид қилишга уриниб кўради.
Футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 12та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.



