

“Арсенал” “Севилья” футболчиси Стивен Нзонзини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Лондонликлар футболчи учун 35 млн фунт тўлашига тўғри келади. Андалусияликлар Нзонзини шу нархдан камига сотмоқчи эмас.
Якунига етган мавсумда Нзонзи 27 ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди ва 1 голли узатмани амалга оширди.



