"Севилья" А Сериядаги ҳужумчига қизиқмоқда

Alisher
8 янв 2022, 11:01
"Болонья" форварди Риккардо Орсолини фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

24 ёшли италиялик футболчи учун "Севилья" даъвогарлик қилмоқда, андалусияликлар ўйинчини мавсум сўнггига қадар ижарага олишмоқчи.

Испан клуби Сусо ва Эрик Ламеланинг жароҳати туфайли ҳужумда муаммога дуч келди.

Орсолини жорий мавсум 14та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/DiMarzio