Сетьен: “Левандовски – ажойиб футболчи, аммо Месси даражасида эмас”
13 авг 2020 21:55
Янгиликлар
Сетьен: “Левандовски – ажойиб футболчи, аммо Месси даражасида эмас”
“Барселона” устози Кике Сетьен ЕЧЛ 1/4 финали доирасида “Бавария”га қарши 14 август куни ўтадиган ўйин олдидан рақиб ҳужумчиси Роберт Левандовски ҳақида фикр билдирди.
“У ажойиб футболчи, аммо мен уни Лео Месси даражасида эмас деб ҳисоблайман. Фикримча, барчаси тушунарли.
Ҳа, у ҳақиқатан ажойиб мавсумни ўтказмоқда, унга кўплаб жамоадошлари жуда яхши кўмаклашмоқда.
У зўр, аммо Лео ҳам шундай. Буни “Наполи”га қарши ўйинда кўрдик. Бу футболчиларнинг ўйинидан завқ олаётганимиз эса жуда яхши", дейди Сетьен.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар