Сетьен "Барса" ўйинчиларига бир ҳафталик дам берди. Жамоа 28 июлдан ЧЛга тайёрланади
22 июл 2020 11:10
Янгиликлар
Сетьен "Барса" ўйинчиларига бир ҳафталик дам берди. Жамоа 28 июлдан ЧЛга тайёрланади
"Барселона" бош мураббийи Кике Сетьен жамоа ўйинчиларига дам олиш имкониятини берди.
Испан нашрининг хабарига кўра, Сетьен Испания чемпионати якунлангандан сўнг футболчиларга бир ҳафта дам берган. Ўйинчилар келаси сешанбадан (28 июль) тайёргарликни давом эттиришади.
Мураббийнинг фикрича, бундай пауза ўйинчиларга тикланишга ва Ла Лигада муваффақиятсизликни унутишга имкон беради.
"Барселона" 8 августда "Камп Ноу"да "Наполи"ни қабул қилади. Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқич доирасидаги биринчи ўйинда жамоалар дуранг (1:1) ўйнашган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар