

Испанлар 1:0 ҳисобида олдинда бораётганди, лекин 86-дақиқада уларнинг дарвозасига пенальти белгиланди. Бундан кейин "Севилья" ҳисобда яна олдинга чиқиб олди, бироқ 90+5-дақиқада ПСВ барибир ҳисобни тенглаштирди.
"Ўйин натижасига таъсир қиладиган аксарият эпизодларда ҳакам биринчи планга чиқиб қолаверди. Менинг ҳаракатларим пенальтига тортмасди, тушунаман, ҳакам тезда қарор қабул қилиши керак, лекин VAR унга ёрдам бериши керак эмасми? Бизга ўйин рақиб ҳисоб тенглаштирмагунга қадар давом этаверадигандек туюлди".



